Официальный канал YouTube
Неофициальный канал YOUTUBE
На сайте уже 193 , зарегистрировано 16783 и оставлено 62 .
Avaz Olimov - Alo Alo (Official HD Video 2013)
Kaniza - Jonim sen (remix) (Official HD Video 2013)
All Stars - SB.uz Madhiyasi (2013)
Новое на форуме
Работа сайта
Главная страница Файлы Новости спорта МДҲ Кубоги барчангизга дарс бўлди деб ўйлаймиз!
МДҲ Кубоги барчангизга дарс бўлди деб ўйлаймиз!
  • Добавил: Гость
  • Дата: 27.01.2013, 01:07
  • Комментариев: 0
  • Просмотров: 751
Скриншот материала «МДҲ Кубоги барчангизга дарс бўлди деб ўйлаймиз!»
 

Ҳаммаси Қирғизистон билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг бошланди. Россия майдонида руслар билан 0:0 ҳисобидаги натижани қайд этган қирғизларни иккинчи таркиб билан ҳам ютишимизга ишониб ҳато қилдик. Бу ўйинда натижа муҳим эмасди деган баҳона кетмайди. Чунки ҳаммамиз билар эдик, агар қирғизларни мағлуб эта олмасак яна бир бор Россия ёшларига қарши ўйнашимиз мумкин эди. Барчамиз кўриб турган эдик, турнир Россия терма жамоаси фойдасига ҳал бўлиши лозим. Бунинг учун маҳаллий ҳакамлар бунга ўзларининг "муносиб” улушларини қўшиб келаётган эдилар. Ҳаттоки рус шархловчисининг ўзи, «агар ҳакамлар бўлмаганида» деган жумлалаларини бир эмас, 3та ўйинда айтиб ўтдилар. Шундай экан, 1/4 финалда Россияга қарши ўйнаш чемпионлик пойгасидан чиқиш дегани эди. Якунда шундай бўлди ҳам. Ундан кейин Қозоғистонга мағлубиятга учрадик. Қозоғистон ёшларини биринчи учрашувда мағлубиятга учратдик. Бу ўйинда бизга техник жиҳатдан устун эканлигимиз фойда берди. Қозоғистон терма жамоаси эса жисмоний жиҳатдан устун эди. Қисқа муддатли мусобақаларда жисмоний тайёргарлик муваффақият гаровидир.

Футболчиларимиз Қозоғистон ёшларига қарши кечган иккинчи ўйинда айнан шу жиҳат бўйича мағлубиятга учрадилар. Жисмоний тайёргарликни меёрида эмаслиги бизга панд берди. Терма жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий йўқ эканлигини ўзи мағлубиятимизга катта сабаб. Бу ёшдаги футболчиларимиз мана икки йилдирки мавсумни терма жамоа сафида ўтказиб келаяптилар. Ўз-ўзидан клубдан узулиб қолган футболчилар жисмоний тайёргарлик машқларини унутиб ҳам қўйяптилар. Футболда биргина техника билан узоққа бориб бўлмайди. Минг кучли техник футбол намойиш этмайлик, куч бўлмаса кейинги ўйинларга қадар оқсоқланиб қоламиз. 

Яна бир ҳолат, бошқа жамоалардан фарқли равишда муҳим ўйинларда бир хил ўзгаришни кўрамиз. Темур Ҳакимов ва Абдуллох Олимов. Агар бу шунчаки тайёргарлик босқичи доирасидан ўрин олган учрашувлар бўлса, нима учун аралаш таркибдан фойдаланмадик, агар бу турнирга жиддиқ қараган бўлсак, нима учун Қирғизистондан тарсаки едик? Бу ерда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини 1993 йил таваллуд топганини баҳона қилмаслигимиз керак. Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия терма жамоаларида ҳам 1993 ва 1994 йилларда таваллуд топган футболчилар қалашиб ётибди. Русларнинг иккала ҳужумчиси ҳам 1994 йилда таваллуд топган.

Бу турнирни шунчаки ЖЧга тайёргарлик деб баҳолаб бўлмайди. Бу жуда ҳам керак ва муҳим мусобақа эди. МДҲ Кубоги давомида Қозоғистон жисмоний тарафдан кучли терма жамоалар сирасига кирди, ЖЧдаги терма жамоалар нафақат жисмонан кучли, балки техник ва тактик томондан ҳам камчиликлардан ҳоли бўладилар. Кўриниб қолдики биз бунга тайёр эмас эканмиз. Аслида бу терма жамоани Осиё чемпионатида қайд этган натижасининг ўзи муваффақиятсиз бўлган эди. 1993 йил футболчилардан ташкил топган жамоамиз, ўз тарихидаги энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Шу кунга қадар ҳеч бир жамоага бундай эътибор қаратилмаган. Асосий таркибнинг 9 нафар футболчиси "Пахтакор” аъзоси. Бу жамоа 2004 йил тузилган. Наҳот 9 йил ичида бошқа жамоаларда футболчи ўсиб чиқмади? Бундай эмаслигини барчамиз биламиз, фақат селекцияни тўғри йўлга қўймаганмиз. Жамоанинг аксарият ўйинчилари олий лига ҳавосидан нафас олиб улгурганлар. Биз эса ЖЧ йўлланмаси билан алдандик. Бундан буён ўсмир ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатларида максимум ва минимум деган натижани миямиздан чиқариб ташлашимиз лозим. ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишимиз шарт, минимум ва максимум вазифа ҳам ЧEМПИОНЛИК бўлиши керак, тамом! Энди вазифа минимумни бирон йил ЖЧда ишлатишимиз керак. Гуруҳдан чиқиш минимум бўла қолсин, максимум кучли учликка кириш. 

Энди Тожикистонни ютамизми ёки йўқ, менимча буни ҳеч қандай қизиғи ҳам қолмади. Албатта ғурур учун ғалаба қозониш шарт бўлади. Бу мақоламга шунчаки танқид сифатида қарамаслигингизни сўрар эдим. 1993 йил аъзоларини деярли барчасини укамдек кўраман. Улар билан кеча танишмадим. 2004 йилдан бери яхши танийман. Шундай экан, укаларга берадиган маслаҳатларим йўқ эмас. Кимлигини айтмайман, орангизда «юлдуз»лик касалига учраганлар бор. Менимча МДҲ Кубоги сизларни ҳали юлдуз эмас эканлигингизни англатиб қўйди. Юлдуз, улар кимлар? Улар саноқли, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Игорь Шквирин, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров. Тўғри бу рўйхатни яна бироз давом эттиришимиз мумкин, лекин узоққа бормайди. Орангиздаги баъзи футболчилардан шу мақола орқали сўрайман, сен ўзингни шу қаторда кўраяпсанми? Яша, йўқ албатта. Аммо мен давом эттираман, ҳозирча! Ҳа, ҳозирча! Агар қилинган ҳатолардан тўлиқ хулоса чиқарсангиз, бор эътиборни кўчадаги маишатга эмас, фақат ва фақат барчамиз учун севимли бўлган футболга қаратсангиз, мана мен кафил сизлар шу юлдузлар қаторидан фахр билан ўрин оласизлар. Лекин бунинг учун кўп йиллик меҳнат, ЖЧдаги муваффақият ва олимпиада йўлланмаси. Ўзбекистон миллий терма жамоасига йўл топишу, камида Россия премьер лигаси савиясидаги футболчи бўлиб етишиш каби катта меҳнат турибди. Бу қўлингиздан келмайдими? Келади албатта, бунинг учун фақат жиддий машаққат чекишингиз шарт. Ёшлар терма жамоасидаги ўрнингиз миссиянгиз бажарилгани дегани эмас. Ишласангиз менга ёки сайт ўқувчиларига эмас фақат ва фақат ўзингизга фойда.

Яқинда «Спорт Экспресс» газетасининг машҳур журналистларидан бири Игорь Рабинер томонидан берилган интервьюсидаги баъзи гапларни айтиб ўтмоқчиман:
- Бундан бир неча йил аввал Россия чемпионати ҳеч кимга қизиқ эмас эди. Ўзимиз ҳам футболни томоша қилгимиз келмас эди. Лекин ёмонлайверган билан ҳаммаси ўзгариб қолмасди. Шунда ҳамкасбларимиз билан келишган ҳолда ўз йўналишимизни ўзгартирдик. Энг зерикарли ўйинни ҳам мухлисларга ёқадиган қилиб шарҳ бера бошладик. Футболчиларни руҳларини кўтардик. Натижа ёмон бўлмади, бугунги кунга келиб чемпионатимиз ҳам анча қизиб олди.

Бизда ҳам ҳудди шундай бўлаяпти. Ҳадеб танқид қилаверсак, футболчиларни ҳам мураббийларнинг ҳам кайфиятлари тушиб кетади. МДҲ Кубоги жиддий синов бўлди ва биз журналистлар, мухлислар, мутасаддилар бундан терма жамоамизни тўғри хулоса чиқариб олдилар деб умид қиламиз. Биз муҳим паллаларда ўзимизникиларни ёлғизлатиб қўймаймиз. Лекин бунга жавобан Сизлар, биз ва мухлислар учун бир неча миллион мухлис манфаатини ўз манфатингиздан устун қўйишингиз лозим. Ўйлайманки бу Сизларни қўлингиздан келади. 

Бу мақолани нима учун газетага эмас сайтга ёздим. Боиси, U-19нинг барча футболчилари сайтимизни доимий ўқувчилари ҳисобланадилар. Юқоридаги мақоладан тўғри хулоса чиқарадилар деб умид қиламиз. Шунинг учун мақолага оид фикрларни жахл устида ёзмаслигингизни, аксинча футболчиларга ўз маслаҳатларингизни аямаслигингизни сўраган бўлар эдим.


Нодирхўжа Юлдашев
манба: championat.uz
SAYTGA YORDAM UCHUN PASDAGI REKLAMALARGA BOSING!!!
Материал «МДҲ Кубоги барчангизга дарс бўлди деб ўйлаймиз!» ещё никто не комментировал!
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]